Translations:Forgiving Step by Step/1/uz-cyrl

Ҳаммамиз ҳам чуқур, самимий ва меҳрли муносабатларни хоҳлаймиз, лекин афсуски ҳаммамиз ҳам бошқалар томонидан ҳақоратланганмиз ва юрагимиз жароҳатланган. Бу жароҳатлар оғриқли ва биз бундан жуда ҳам азоб чекамиз. Ҳудди танавий яралар ёмонлаб кетиб йиринглаб кетгани каби, юрагимиздаги яралар ҳам агар биз ҳеч қандай чора кўрмасак, ғазабланишга ва ҳатто нафратга олиб келиши мумкин. Фақат вақтнинг ўзи буни даволай олмайди!